Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Воҳада қўлбола усулда тайёрланган алкоголь ҳамда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Воҳада қўлбола усулда тайёрланган алкоголь ҳамда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ ва Пахтачи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “N.N.” оилавий корхонаси ҳамда “Z.I.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 186,9 млн сўмлик турли номдаги 5 327 дона алкоголь ва 796 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Нишон ва Касби тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида фуқаролар С.З.ва А.Э. “Lacetti” ва “Nexia” русумли автомашиналарида 4 турдаги жами 708 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, С.З.нинг Косон туманидаги хонадонида ташкил этилган яширин цехдан қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Касби туманида яшовчи И.Ш.нинг хонадонида ташкил этган ноқонуний савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган 368 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:41 22.08.2024. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!