Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Внуково" аэропортига чекловлар киритилди

"Внуково" аэропортига чекловлар киритилди

Россиянинг “Внуково” аэропортида самолётларнинг келиши ва учишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) вакили Артем Кореняко ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилган.

"Внуково аэропортида ҳаво кемаларининг келиши ва учишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Чекловлар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари пойтахтга йўл олган дронни уриб туширганини маълум қилганди. Унинг қайд этишича, ҳалокат жойида мутахассислар ишламоқда.

"Росавиация" охирги марта 30 октябрда "Внуково" аэропорти фаолиятига чеклов киритган эди.

Киритилди: Бугун 07:00. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!