"Приморе ўлкасининг турли ҳудудларидан келган 1500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ҳарбий кийим кийиб, шаҳар бўйлаб турли ҳарбий қўшин турлари ва кўнгиллилар отрядларини ифодаловчи кўринишда саф тортган ҳолда юрди", — деди ҳудуд губернатори Олег Кожемяко.
Хабар берилишича, “Ғалабанинг неваралари” деб номланган тадбирни КХДРдан келган мактаб ўқувчилари ҳам томоша қилишган.
Кожемяконинг сўзларига кўра, бу Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Курск вилоятида Украина Қуролли кучларига қарши жангларда “фаол иштирок этгани” билан боғлиқ.