Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Россия етакчиси Владимир Путин 27–29 май кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Бу ҳақда республика раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг матбуот хизмати маълум қилди.

"27–29 май кунлари президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади", — дея хабар берди Қозоғистон расмийлари.

Президентлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 11:48. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!