Бу ҳақда Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Путин ташриф доирасида мамлакат президенти Ухнаагиин Хурелсух, Мўғулистон Давлат Буюк Хурали раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олади. Аввалроқ ХЖС Мўғулистон Россия президенти мамлакатга ташриф буюрганида уни ҳибсга олишга мажбур эканини билдирган эди.