Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Козак "Пахтакор"дан кетди

A A A
Владимир Козак "Пахтакор"дан кетди

Ярим ҳимоячи Владимир Козак эркин агент сифатида "Пахтакор"ни тарк этди.

Академия тизимидан бошлаб асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчи икки томон келишувига кўра, эркин агент сифатида клубдан кетди. 2009 йилдан асосий таркибда ўйнашни бошлаган Козак ҳозирга қадар Суперлигада "Пахтакор" таркибида 209 баҳсда 21 гол уришга эришган. Чемпионлар Лигаси ва ички кубок мусобақаларида 80га яқин учрашувда жамоа сафида майдонга тушган. У 5 марта Ўзбекистон чемпионати, 3 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир бор Лига Кубогида ғолиб чиққан.
 

Киритилди: 11:42 17.02.2021. Ўқилди: 3401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар