Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2026даги тарихий ўйин олдидан мурожаат қилди

Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2026даги тарихий ўйин олдидан мурожаат қилди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов миллий жамоанинг ЖЧ-2026даги дебют учрашуви ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитлар яхши ўйин кўрсатиб, бу қийин рақибга қарши очко ёки очколарни қўлга киритишларига умид қиламан. Биз бу мақсад сари жуда узоқ йўл босиб ўтдик. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турнирга ўзининг энг яхши спорт формасида келган бўлишини истайман», — деди Денисов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионати учрашувини Колумбия миллий терма жамоасига қарши ўтказади.

Баҳс 18 июнь куни Мексика шаҳридаги машҳур "Ацтека" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 01:09 18.06.2026. Ўқилди: 1361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!