Лондон, Буюк Британия – 2024 йил 30 сентябрь – Рақамли тўловлар бўйича жаҳон етакчиси - Visa жаҳон миқёсидаги финтеч компанияси TransferGo билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Янги акция TransferGo Буюк Британия ва Европа иттифоқидаги мижозларига Марказий Осиё, Кавказ, Молдова каби 9 та давлатга Visa карта эгаларига пул жўнатиш ва 5 фоизгача кешбек олиш имконини беради.
Visa орқали, 1 августдан 31 октябргача Европа Иттифоқи ёки Буюк Британия картаси/банк ҳисобидан Марказий Осиё, Кавказ ёки Молдовадаги Visa карталарига 200 евро (ёки бошқа валютадаги эквиваленти) жўнатган TransferGo мижозлари 10 евро (ёки эквиваленти) миқдорида нақд пул оладилар. Ушбу таклиф фақат янги мижозлар учун амал қилади.
“Мазкур ташаббус орқали нафақат пул ўтказмалари учун фойдалидир, балки бизнинг содда, хавфсиз ва қулайроқ молиявий хизматларни тақдим этиш ва глобал молиявий инклюзивликни қўллаб-қувватлаш каби вазифамизни амалга оширади«, дейди TransferGo минтақавий ривожланиш менежери Анастасия Фоменко.
Удай Каушик Пател, Visa мижозлар бўйича бош менежери: «Қўшимча равишда шуни айтиш мумкинки, Visa туфайли Олимпия ва Паралимпия спортчилари Ардан Галймули, Оксана Чусовитина ва Лаша Бекаури Трансчегаравий рақамли тўловлар ва молиявий инклюзивлик ҳақида хабардорликни оширишда TransferGo'ни қўллаб-қувватладилар».
TransferGo маълумотларига кўра, сўнгги 24 ойда Марказий Осиё, Кавказ ва Молдовага ўтказилган транзакциялар ҳажми ўтган даврга нисбатан 170 фоизга, нақд пул айланмаси ҳажми эса 181 фоизга ошган. Ушбу ўсиш тенденцияси янада яхшироқ пул ўтказиш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлайди.
Чемпионлар ва қаҳрамонларни қўллаб-қувватлаган холда, TransferGo янги «Уйдан Ташқарида» маркетинг кампаниясини ҳам бошлади. Ушбу кампанияда Visa жамоаси атлетларни ҳар кунги қаҳрамонлар - уйдаги оиласини қўллаб қувватлаётган TransferGo фойдаланувчилари билан елкама елка суратга тушишди.
TransferGo ҳақида:
TransferGo бутун дунё бўйлаб одамларга оддий, хавфсиз ва ҳамёнбоп молиявий хизматларни таклиф қилувчи жаҳонга машҳур финтеч компаниясидир. 12 йиллигини нишонлаётган TransferGo 160 мамлакатдаги 7 миллиондан ортиқ мижозларни қўллаб-қувватлаш орқали молиявий тўсиқларни бартараф этишда давом этмоқда.