Винисиус Жуниор «Реал»нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиш истаги ҳақида гапирди.
Мадрид клуби гуруҳ босқичида «Ал Ҳилол» (18 июн), «Пачука» (22 июн) ва «Зальцбург» (27 июн) билан ўйнайди.
«Биз биринчи бор ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмоқчимиз, чунки одамлар биринчи мусобақани ҳеч қачон унутишмайди. Фақат шу соврин «Реал»да йўқ, шунинг учун уни ютмоқчимиз.
Бу ерда жуда иссиқ. Биринчи ўйинимиз соат 3да. Яхши тайёргарлик кўришимиз керак, чунки жуда қийин бўлади», – деди 24 ёшли вингер Real Madrid TV эфирида.