Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Винисиус Жуниор Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин

Винисиус Жуниор Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси юлдузи Винисиус Жуниор фаолиятини «туманли Альбион»да давом эттириши мумкин. «Marca» нашрининг хабар беришича, ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Англия топ-клуби раҳбарияти бразилиялик футболчининг Мадрид грандидаги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. «Шаҳарликлар» ушбу трансфер бўйича музокараларга киришишга тайёр эканликларини билдиришган.

Винисиуснинг айни дамдаги бозор қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи «Реал» сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: Бугун 13:49. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!