Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Вильнюс аэропорти Беларусдан контрабанда олиб ўтаётган метеозондлар туфайли ёпилди

Вильнюс аэропорти Беларусдан контрабанда олиб ўтаётган метеозондлар туфайли ёпилди

​Аэропорт 8 июн куни маҳаллий вақт билан соат 01:18 дан эрталабки 04:00 гача ишламади, парвозларга қўйилган чекловлар бешта рейс ва 453 нафар йўловчига таъсир қилди. Тўртта рейс бошқа аэропортларга йўналтирилди, Вильнюсга қўниши керак бўлган яна бир рейс эса бекор қилинди.

​Литва Инқирозларни бошқариш маркази маълумотларига кўра, радарларда Вильнюс аэропортида самолётларнинг қўниш траекториясини кесиб ўтган бешта метеозонд белгиси пайқаб қолинган. Ҳозирда полиция ерда ушбу ҳаво шарларини қидирмоқда, деб ёзмоқда LRT нашри.

Киритилди: 18:36 08.06.2026. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!