Венгрия Бош вазири Виктор Орбан туркий мамлакатлар бирлигини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
Бу мукофот Виктор Орбанга бугун Туркий давлатлар ташкилотининг Бишкекдаги саммитида топширилди.
Саммит давомида ташкилот аъзолари 8 та ҳужжат қабул қилди. Бу ҳужжатлар орасида Венгрия Бош вазирини мукофотлаш ҳам бор.
Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилишдаги нутқида саммит доирасида эришилган келишувлар туркий давлатлар салоҳиятини оширишига ишонч билдирди ва ташкилотга раислик қилаётган Қирғизистонга муваффақиятлар тилади.