Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Видео: Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ички ишлар ходимини қўрқитиб пул олаётганда қўлга олинди

Видео: Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ички ишлар ходимини қўрқитиб пул олаётганда қўлга олинди

Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ички ишлар ходимини қўрқитиб пул олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида сохта ДХХ ходими ички ишлар ходимидан 200 доллар олаётган вақтда ушланган. Аниқланишича, сохта ходим Нишон тумани ИИБда ишловчи ходимга қўнғироқ қилиб, унга иккита видеоёзув борлигини, унда ички ишлар ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланганини айтган. Сохта ходим ИИБ ходимидан ушбу фактлар ошкор бўлмаслиги учун 200 доллар сўраган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давомида сохта ходим қўлга олинган. У ушланганда ёнидан ДХХ Чегара қўшинларининг сохта гувоҳномаси ҳамда бир неча кишининг паспорт нусхалари топилган. Унинг уйи текширилганда эса лейтенант унвонидаги ДХХнинг ҳарбий кийими ҳам топилган.

Таъкидланишича, ушбу сохта ходим шундоқ ҳам фирибгарлик қилгани учун қидирувда бўлган. Ҳозирда унинг бошқа қилмишлари ҳамда гувоҳномани ким ясаб бергани ўрганилмоқда.

Киритилди: 23:21 01.06.2020. Ўқилди: 5320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!