Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил этилаётган VI BRIKS ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5 та кумуш медали қўшилди. Аҳамиятлиси, барча медаллар эркин курашчиларимиз томонидан қўлга киритилди. Батафсил:
Кумуш медаль:
Нодирбек Жуманазаров (эркин кураш, -57 кг)
Сардор Рўзимов (эркин кураш, -61 кг)
Бегижон Қўлдошев (эркин кураш, -70 кг)
Бобур Исломов (эркин кураш, -86 кг)
Рустам Шодиев (эркин кураш, -97 кг)
Олтинчи кунги беллашувлардан кейин Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Россия, Беларус, Хитой ва Эрондан сўнг бешинчи ўринда кетмоқда.