АҚШ вице-президенти Вэнс Европа етакчилари ва Зеленский билан учрашувда Украина учун хавфсизлик кафолатларининг икки вариантини таклиф қилган — “Страна”.
Нашр манбасига кўра, биринчи вариант NATO низомининг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини кўзда тутади. Бу модда бир давлатга ҳужум қилинган тақдирда барча ҳамкор мамлакатларнинг унга ёрдам кўрсатишини назарда тутади.
"АҚШ вице-президентининг мазкур таклифидан сўнг йиғилишдагиларнинг кайфияти тушиб кетган, чунки бундай схема нафақат қурол-яроғ етказиб беришни, балки ҳарбий кучларни юборишни ҳам ўз ичига олади. Аммо NATO иттифоқчилари ҳозирча бунга тайёр эмас", дея қайд этди “Страна”.
Иккинчи вариант Украина Қуролли кучларини кучайтириш мақсадида уларнинг сонини 350-400 минг кишига оширишдир. Манбага кўра, Вэнс АҚШ Украина Қуролли кучларини молиялаштирмаслигини, бироқ улар учун қурол-яроғни Европа мамлакатлари орқали сотишга тайёрлигини таъкидлаган. Нашр суҳбатдошининг қўшимча қилишича, бу вариант ҳам европаликларни катта харажатлар истиқболи туфайли норози қилган.