АҚШ вице-президенти Жей Ди Венснинг айтишича, Американинг кўплаб университетлари раҳбарияти аҳолининг оқ танли ва осиёлик қатламларини атайлаб ирқий камситмоқда.
Бу ҳақда у ўз фикрларини “Х” ижтимоий тармоғида ёзди.
“Буларнинг барчасига қўшимча равишда, кўплаб университетлар очиқдан-очиқ ирқий камситиш (асосан оқ танлилар ва осиёликларга нисбатан) билан шуғулланади, бу эса бу мамлакатда фуқаролик ҳуқуқлари қонунларини бузади”, деб ёзади у.