Венгрия ҳукумати ўз веб-сайтида Украинанинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши бўйича миллий референдумда фойдаланиладиган бюллетенни эълон қилди. Бу ҳақда "ТАСС" ёзмоқда.
Ҳужжатда "Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигини қўллаб-қувватлайсизми?" деган савол бор. Бу саволга иккита жавоб бериш мумкин: "ҳа" ёки "йўқ".
Дарвоқе, бюллетень махсус қоғозда босилиб, қалбакилаштиришдан ҳимояланган ва яқин кунларда бўлиб ўтадиган референдумда овоз бериш қатъий назорат остида ўтади.
"Украина венгрияликларнинг розилигисиз Европа Иттифоқига аъзо бўла олмайди, бу ерда аъзо давлатлар вето ҳуқуқига эга", - дея огоҳлантирди Венгрия ҳукумати.
У референдум натижаларидан ЕИ раҳбарияти билан бўлажак маслаҳатлашувлар чоғида фойдаланишни режалаштирмоқда.