Венгрия ҳеч қачон ЕИнинг Грузия раҳбариятига қарши санкциялар жорий этишига рози бўлмайди.
Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Будапештда Тбилиси мэри Каха Каладзе билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.
"Биз венгерлар ҳамиша грузинларни қўллаб-қувватлаймиз; Европа Иттифоқига мамлакат раҳбариятига қарши санкциялар қўйишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Венгерлар сув оқимига қарши сузиш нима эканлигини билишади. Биз либерал асосий оқимга эргашишдан бош тортиш нима эканлигини биламиз", - деди Венгрия ташқи ишлар вазири.