Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия ташқи ишлар вазири Сийярто: НАТО саммити натижалари Украина учун камтарона бўлди

A A A
Венгрия ташқи ишлар вазири Сийярто: НАТО саммити натижалари Украина учун камтарона бўлди

Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто НАТОнинг Вильнюсдаги саммити натижаларини Украина учун камтарона деб атади.

Унинг сўзларига кўра, украиналикларнинг ўзлари бошдан кечирган тахминлар билан солиштирганда, амалий натижалар камтарона бўлиб чиқди, деб ёзади “РИА Новости”.

Венгрия ташқи ишлар вазири Украина на таклифнома, на иттифоққа қўшилиш жадвалини олмаганини, фақат Украина-НАТО комиссияси кенгаш даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Сийярто шунингдек, ҳозирги вазиятда "бу ягона тўғри қарор бўлганини" қўшимча қилди.

Киритилди: 13:16 12.07.2023. Ўқилди: 2316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!