Венгрия Европа тинчлик жамғармасидан Украинага ҳарбий ёрдам учун 6,5 миллиард евро ажратилишига тўсқинлик қилмоқда, деди Питер Сийярто.
Венгрия ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, вазир ҳамкасблари Россия нишонларига қарши Ғарб қуролларини қўллашни “истерик” талаб қилишган, деб ёзади HGV.
Сийярто шунингдек, Венгрия ўз ёшларини Украинага юборишга қарши эканлигини, чунки бу можарога унинг алоқаси йўқлигини таъкидлади.