"М1" янгиликлар телеканали 7 июл куни ўз кўрсатувларини тўрт соатга тўхтатиб қўйди. Экранда қора фонда шундай ёзув пайдо бўлди:
"Жамоатчилик оммавий ахборот воситаласи ёлғон гапирмаслиги керак. Кўп йиллар давомида шундай иш тутишга мажбур бўлганимиз учун узр сўраймиз!".
Телеканал кечқурун ўз фаолиятини қайта тиклади, бироқ янгиликлар дастурларисиз. "Kossuth" давлат радиостанцияси эса янгиликлар ўрнига мусиқа узатди.
Венгрия оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва активларни бошқариш фонди (MTVA) ушбу жамоатчилик оммавий ахборот воситалари "мустақил ва ишончли бўлиш учун" қайта ишга туширилишини маълум қилди.
Яқинда ушбу лавозимда Виктор Орбаннинг ўрнини эгаллаган Венгрия бош вазири Петер Мадяр 7 июлни "тарихий кун" деб атади.
"Бугун давлат медиа платформаларида ташвиқот кўрсатувлари тугайди", — деб ёзади Петер Мадяр ўзининг Facebook саҳифасида.