Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Венгрия барибир Россияга қарши ЕИ санкцияларини узайтириш учун овоз берди. Бунинг Трампга қандай алоқаси бор?

Венгрия барибир Россияга қарши ЕИ санкцияларини узайтириш учун овоз берди. Бунинг Трампга қандай алоқаси бор?

Россияга қарши санкцияларни узайтириш учун овоз берган Будапешт Европа расмийларидан Украинадаги энергетика инфратузилмасининг аҳамияти ҳақида баёнот олишга эришди. DW қўлга киритган мазкур ҳужжатда Еврокомиссия «Украина билан газ қувурлари тизими орқали етказиб беришни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр» эканлигини айтиб, ушбу масалада Венгрия ва Словакияни ҳам жалб этишга ваъда берган. Шунингдек, Украинадан ЕИга нефть етказиб бериш кафолатларини таъминлашни сўрашни режалаштирган.

Будапешт ушбу баёнотдан мамнунлигини билдирган бўлсада, ундаги аниқ келишувлар ҳақида гапириш қийин. Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг фикрича, Россияга мойил бўлган Будапештнинг фикрини ўзгартиришда Дональд Трампнинг роли катта. «У ижтимоий тармоғида Владимир Путинни тажовузкор деб атади ва санкциялар билан таҳдид қилди. Умид қиламанки, венгрия раҳбарияти санкцияларнинг донолигини англаб етди», — деди дипломат.

АҚШдаги Германия Маршалл жамғармаси ходими Жужанна Вег ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлади. «Орбан Трампнинг урушга шундай аралашишини кутгандики, бу ҳаракат Путинга ҳам, ўзига ҳам фойда келтирсин», — дейди у. Аммо Трампнинг позицияси Венгрия учун кутилмаган бўлиб, Орбан санкцияларга қарши гапиришда оҳангини юмшатишга мажбур бўлди. Энди эса у Москва ва Вашингтон билан муносабатларини эҳтиёткорлик билан йўлга қўйиши керак, дея қўшимча қилди эксперт.

Натижада, ЕИ санкциялари амал қилишда давом этади. Ушбу санкциялар Россияни уруш учун сарфлаши мумкин бўлган 400 миллиард доллардан маҳрум қилди. Аммо янги овоз бериш атиги олти ой ичида бўлиб ўтади, яъни Будапешт ёки бошқа бир давлат бу вазиятдан яна фойдаланишга уриниши мумкин. Илгари ҳам Орбан ҳукумати санкцияларни кўриб чиқишни янги АҚШ маъмурияти Путинга қандай муносабатда бўлишига қараб кўтариб чиққан эди.

Киритилди: 00:15 29.01.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!