Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Венгер: «Эл-класико» эркаклар ва болалар ўйинидек бўлди — «Реал» «Барса»ни йўқ қилди!

Венгер: «Эл-класико» эркаклар ва болалар ўйинидек бўлди — «Реал» «Барса»ни йўқ қилди!

Машҳур собиқ мураббий Арсен Венгер "Реал"нинг "Барселона"га қарши кечган ўйини ҳақида фикр билдирди. "Қаймоқранглилар" ўз майдонида Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемнинг голлари эвазига устун келди (2:1), меҳмонлар сафида Фермин Лопес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Эл-класико" эркаклар ва ёш болалар ўртасидаги қарама-қаршиликка ўхшарди. "Реал" ҳимояда "Барселона"дан анча кучли кўринди.

"Реал" тўпга эгалик қилганида доим хавф сезиларди, "Барса" эса тишсиз бўрига ўхшаб ҳаракат қиларди - тўпга эгалик қилиш кўп, лекин ўткирлик кам. Хаби Алонсога қойил қолиш керак," - дея "Арсенал" собиқ устози Венгернинг сўзларини келтиради Мадрид Хтра.

"Реал" асосий рақобатчисини мағлуб этиб, Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"ни 5 очкога ортда қолдирди.

Киритилди: Бугун 09:04. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!