Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола тирик қутқарилди

Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола тирик қутқарилди

Венесуэладаги 7,5 балли зилзиладан олти кун ўтиб, вайроналар остидан уч ёшли бола соғ-саломат қутқарилди. 30 июн куни Клибер Моранни иорданиялик қутқарувчилар Ла-Гуайра штатидаги вайроналар остидан олиб чиққан.

Иордания фуқаро муҳофазаси хизмати кичик Клиберга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгани, у шифохонага етказилгани ва барча ҳаётий кўрсаткичлари яхши эканини билдирди

Бола айни пайтда пойтахт Каракасдаги шифохонада даволанмоқда.

HMDva1wWcAA2vmu

Зилзиладан кейинги уч кунда — вайроналар остида қолган одамларнинг тирик топилиш имконияти энг юқори бўлади. Клибернинг олтинчи куни топилиши эса ҳақиқий мўъжиза бўлди. Президент Делси Родригес ҳодисани «халқ учун умид манбаи» деб таърифлади.

Венесуэлада ўтган ҳафтада содир бўлган 7.2 ва 7.5 магнитудали зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 минг 943 нафарга етди.

Жароҳатланганлар эса 10 минг кишидан ошиб кетган, яна ўн минглаб одамлар тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

2026-07-01 15.26.00

Ҳозирда бутун дунёдан келган минглаб қутқарувчилар ўргатилган итлар ва оғир техникалар ёрдамида қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 16:52 01.07.2026. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!