Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Венесуэлада намойишлар чоғида 15 га яқин киши ҳибсга олинди

Венесуэлада намойишлар чоғида 15 га яқин киши ҳибсга олинди

Венесуэла ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида вандализм ва беқарорлик ҳаракатлари содир этгани учун камида 15 кишини ҳибсга олди.

Бу ҳақда Венесуэла бош прокурори Тарек Уилям Сааб гапирди.

Унинг сўзларига кўра, тўққиз киши, жумладан, 15 ёшли ўсмир вандализм ва одамлар жойлашган партия штабига ўт қўйиш вақтида қўлга олинган.

Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна олти кишини ҳибсга олди, улардан уч нафари намойишларни бошқарган. Улардан бензин, пичоқ ва молотов коктейллари мусодара қилинган.

Киритилди: 12:48 30.07.2024. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!