Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Венесуэланинг Баринас штатида маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олиб, исён кўтарди. Бу ҳақда Венесуэла қамоқхоналарни мониторинг қилиш маркази хабар берди.

Воқеа 24 май куни содир бўлган. Намойишларда 1,2 минг эркак ва 100 нафар аёл қатнашган. Исёнга бир ҳафта олдин қамоқхонанинг янги директори этиб тайинланган Элвис Макуре Герреро сабаб бўлган. У келиши билан маҳбуслар қийноққа солингани, калтаклангани ва тинтув ҳолатлари кузатилгани айтилмоқда.

Герреро директорликка тайинланганидан кейин 120 дан ортиқ киши жарима изоляторларига жойлаштирилган. Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган. Қўриқчилар ва янги директор намойишчиларга қарата ўт очган, ярадорлар бор. Гувоҳлар қамоқхона ҳудудига кирган ҳарбийлар кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганини айтмоқда.

Венесуэла ҳукумати воқеага ҳеч қандай изоҳ бермади. Қамоқхоналар мониторинги маркази эҳтимолий оқибатлар учун жавобгарликни жазони ижро этиш вазири Хулио Гарсия Серпага юклади. Марказ Венесуэла прокуратураси ва омбудсманини вазиятга аралашишга чақирди.

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!