Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Венесуела ТИВ: АҚШ Гаянанинг баҳсли ҳудудида ҳарбий база ташкил қилмоқчи

A A A
Венесуела ТИВ: АҚШ Гаянанинг баҳсли ҳудудида ҳарбий база ташкил қилмоқчи

Вашингтон ўз ҳарбий базасини жойлаштириш орқали Венесуела ва Гаяна ўртасидаги Эссекибо ҳудуди бўйича ҳудудий баҳсни “милитаризация қилмоқчи”.

Бу ҳақда “Репорт” хабарига кўра , Венесуела ташқи ишлар вазири Иван Хил БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. У Америка ҳукуматининг ниятини қоралади.

Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШ жанубий қўмондонлиги “Венесуелага қарши тажовуз найзасини яратиш ва энергия ресурсларини тортиб олиш” учун баҳсли Эссекибода ҳарбий база очиш ниятида. Венесуела парламенти ўз суверен ҳудудини АҚШдан ҳимоя қилиш учун референдум ўтказишни маъқуллади.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Америка ҳукумати Эссекибо ҳудуди бўйича узоқ йиллик баҳсга аралашиб, Эххон Мобил компанияси ёрдамида Венесуела нефтидан фойдаланиш ниятида.

Шуни таъкидлаш керакки, Эссекибо катта нефт захираларига эга ҳудуддир. Венесуела ва Гаяна ўртасидаги бу ҳудуд бўйича баҳс 100 йилдан ортиқ давом этмоқда.

Киритилди: 08:33 24.09.2023. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!