Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Венесуэла президентини қўлга олиш учун 25 миллион доллар мукофот эълон қилинди

Венесуэла президентини қўлга олиш учун 25 миллион доллар мукофот эълон қилинди

АҚШ Венесуэла раҳбари Мадурони қўлга олганлик учун 25 миллион доллар мукофот пули эълон қилди. Бугун у учинчи президентлик муддатини бошлади.

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга имкон берувчи маълумот учун 25 миллион доллар тўлашини маълум қилди. Қарор, шунингдек, Венесуэла етакчисига қарши янги санкциялар пакети Мадуро учинчи марта президентлик қасамёдини қабул қилган куни эълон қилинган эди.

АҚШ ҳукумати Мадурони гиёҳванд моддалар контрабандасига алоқадорликда айбламоқда. Улар аввалроқ унинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган маълумот учун мукофот таклиф қилишган, унинг миқдори 15 миллион доллар эди.

Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва бошқа кўплаб давлатлар Мадурони сайловларнинг қонуний ғолиби деб тан олмайди ва мухолифат етакчиси Эдмундо Гонсалесни мамлакат президенти деб билади.

Улар Мадуро июл ойидаги овоз бериш натижаларини ўз фойдасига сохталаштиришда айблайди.

Бироқ, Хитой ва Россия Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 01:32. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!