Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Венесуэла пойтахтида намойишлар чоғида отишма овозлари эшитилди

Венесуэла пойтахтида намойишлар чоғида отишма овозлари эшитилди

Венесуэла пойтахти Каракасда намойишлар чоғида ўқ овозлари эшитилди.

Бу ҳақда НТН24 телеканали «Х» ижтимоий тармоғида маълумот берди.

Журналистларнинг таъкидлашича, намойишчиларга фуқаро кийимидаги номаълум шахслар томонидан ўқ узилган.

Полиция ва миллий гвардия намойишчиларнинг президент саройи томон йўлини тўсиб, кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Эл Наcионал нашрига кўра, намойишчилар полицияга тош, таёқ ва ёндирувчи суюқлик солинган шишаларни отган, полиция эса бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Киритилди: 06:34 30.07.2024. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!