Бугун 5 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэла Олий суди вице-президент Родригесни давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади

Венесуэла Олий суди вице-президент Родригесни давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади

Венесуэла Олий суди вице-президент Делси Родригесни давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Бу ҳақда судья Тания Д'Амелио маҳаллий Venezolana de Televisión телеканалида маълум қилди.

"Венесуэла Олий суди ижрочи вице-президент Делси Родригесга Венесуэла Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилган ҳолда зудлик билан республика президенти вазифасини бажаришни буюрди”, деди у.

Судья бу қарор Олий суднинг Конституциявий палатаси томонидан 2026 йил 3 январда юз берган хорижий ҳарбий тажовуз ва Венесуэла конституциявий президенти Николас Мадуронинг ўғирлаб кетилиши муносабати билан қабул қилинганини тушунтирди.

Киритилди: 12:00 04.01.2026. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!