Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Вазирлик маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича топшириқни бажармаган

Вазирлик маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича топшириқни бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда қурилиш, энергетика ҳамда иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг мақсадли вазифаларни жорий йил биринчи ярим йиллигида бажариш бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, мажлисда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан мамлакатни қисқа, ўрта, ва узоқ муддатли даврда барқарор ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган концепциялар, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига эътибор қаратилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига 2019 йилда жами 43 та вазифа юклатилиб, улардан 33 тасининг ижро муддати этиб жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги белгиланган. Ушбу топшириқлардан 25 таси бажарилган. Республиканинг асосий иқтисодий ривожланиш прогноз параметрларини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида мониторинг қилиш, ишчи комиссиялар тузган ҳолда 2018 йил ҳудудий прогноз кўрсаткичларини бажаришда қолоқ ҳудудларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш каби вазифалар шулар жумласидан.

Шу билан бирга, вазирлик томонидан ижро муддати жорий йилнинг биринчи ярмига белгиланган 8 та вазифа ёки жами вазифаларнинг 24 фоизи бажарилмаган ва 2 та вазифа муддатидан кечикиб бажарилганлиги қайд этилди. Хусусан, маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, мақсадли параметрларни ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш, ташқи ва ички бозорда саноат маҳсулотлари рақобатбардошлиги паст даражада эканлиги сабабларини аниқлаш, мавжуд табиий ресурслар асосида саноат ишлаб чиқариш лойиҳаларини тайёрлаш, паст рентабелли ерлар унумдорлигини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда томчилаб суғориш тизимини жорий этиш орқали ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш каби топшириқлар бажарилмай қолганлиги қайд этилди.

Мажлисда мақсадли вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга эришмаган вазирликлар фаолияти қониқарсиз эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди ва бундай камчиликларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан тегишли тавсиялар ва таклифлар билдирилди.

Киритилди: 13:05 27.07.2019. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!