Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Вазир лавозимидан озод этилди, қўмита раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

A A A
Вазир лавозимидан озод этилди, қўмита раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

4 январь куни давлат раҳбари топшириғига асосан Вазирлар маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомитдинов ҳузурида 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш ўтказди, дея хабар берди «Газета.uz»га ҳукуматдаги манба.

Йиғилишда бош вазир ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва уларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қатнашди.

Хусусан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари комплекси раҳбари Очилбой Раматовнинг ҳисоботи тингланган.

Бу комплексга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобил йўллари қўмитаси, Uzbekistan Airways АЖ, Uzbekistan Airports АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, «Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖ ва бошқа компаниялар киради.

Вазир лавозимидан озод этилди, қўмита раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

Музаффар Солиев.

«Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунлари бўйича президентга ахборот берилган. Бунга асосан давлат раҳбари 5 январь куниги фармони билан уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиевни ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилган. Бундан ташқари, президент Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилди, ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берди», — деди «Газета.uz» манбаси.

Вазир лавозимидан озод этилди, қўмита раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

Абдурахмон Абдувалиев.

Абдурахмон Абдувалиев 6 ойда кўрсатилган камчиликларини бартараф этмаса, лавозимида қолиш масаласи кўриб чиқилади.

Вазир лавозимидан озод этилди, қўмита раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

Ботир Зокиров

Киритилди: 14:00 06.01.2021. Ўқилди: 5636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!