Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Ватанга қайтариш” акцияси: 1300 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ватанга қайтариш” акцияси: 1300 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

15 та хорижий мамлакатда қийин аҳволда қолган ватандошлар 30 июлдан 30 августгача давом этган “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси доирасида олиб келинди.

Улар орасида 654 нафар аёллар, 438 нафар болалар бор. Шунингдек чет давлатлар депортация марказларида бўлган 163 киши ҳам бор.

▪️Россиядан - 993 нафар
▪️Туркиядан - 106 нафар
▪️Америкадан - 56 нафар
▪️Қозоғистондан - 39 нафар
▪️Жанубий Кореядан – 8 нафар
▪️Арманистондан - 4 нафар
▪️Ҳиндистон, Япония, Беларусь, Польшадан - 3 нафардан
▪️Мисрдан - 2 нафар
▪️Қирғизистон, Саудия Арабистони, Латвия, Озарбайжондан бир нафардан фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.

Киритилди: 21:50 12.09.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!