Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вашингтондаги самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмади - Трамп

Вашингтондаги самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмади - Трамп

Вашингтондаги самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилди.

Колумбия округи ўт ўчириш хизмати бошлиғи Жон Конелли ҳам ҳалокатдан ҳеч ким омон қолмаганини айтди.

ТАСС хабарига кўра, Дональд Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида Россия фуқаролари борлигини тасдиқлади ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

- Бу кўплаб одамларга, афсуски, бортда бўлган бошқа мамлакатлар фуқароларига таъсир қилди. Уларнинг қариндошлари ҳозир Вичита, Канзас, Вашингтон, Америка ва Россия бўйлаб қайғурмоқда. Шунингдек, йўловчилар орасида жуда истеъдодли одамлардан иборат рус гуруҳи ҳам бор эди. Афсуски, улар бу самолётда эди. Ҳамдардлик билдираман, — деди Трамп Оқ уйда қилган чиқишида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ пойтахти Вашингтонда кичик самолёт Потомак дарёсига қулаган эди. Ҳодиса Рональд Рейган аэропорти яқинида, Оқ уй ва Капитолийдан тахминан тўрт километр жанубда содир бўлган.

Киритилди: 22:15 31.01.2025. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!