Вашингтон штатидаги сув тошқини Уайт-Риверда тўғоннинг бузилишига олиб келди ва Пасифик шаҳри аҳолисини эвакуация қилишга мажбур қилди.
ABC News нашри хабарига кўра, расмий манбалар воқеани тасдиқлаган, воқеа оқибатида 33 ёшли эркак вафот этган. У бошқараётган машинани сел сувлари олиб кетган.
"Автомобил йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаган. Қутқарувчилар транспорт воситасини топиб, аллақачон ҳалок бўлган ҳайдовчини олиб чиқишган", - дея маълум қилди Снохомиш тумани ўт ўчириш бошқармаси.