Трамп Ҳўрмуз бўғози қамали давом этса, Эронни давлат сифатида йўқ қилиш билан таҳдид қилди.
"Биз заиф нишонларни осон йўқ қиламиз, бу эса Эронни давлат сифатида қайта тиклашни деярли имконсиз қилади. Уларга ўлим, олов ва ғазаб ёғилади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, аввалроқ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ва Исроил элчиларини чиқариб юборган давлатларнинг кемаларини Ҳўрмуз бўғозидан ўтказишини маълум қилган эди.
Бу эса Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб беришни узоқ муддатга тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар фонида нефть нархларининг 2022 йилдан бери биринчи марта бир баррель учун 100 доллардан ошишига олиб келди.