Трамп маъмурияти Канаданинг арзон Хитой товарлари Қўшма Штатларга кириши учун "бўшлиқ"га айланишига йўл қўймайди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент ABC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Канада бош вазири Марк Карни Хитойга ташриф буюрди, қайтиб келди ва Хитой товарларига айрим саноат тарифларини пасайтирди ва бизда Канада билан бозор интеграцияси юқори даражада", деди у. "Биз Канаданинг арзон Хитой товарлари Қўшма Штатларга кириб келиши учун бўшлиққа айланишига йўл қўёлмаймиз".
Бессент Карнининг ҳаракатлари "Канада халқига энг яхши тарзда хизмат қилмаяпти", деб ҳисоблайди.