Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Вашингтон Боғдодга босим ўтказмоқда

Вашингтон Боғдодга босим ўтказмоқда

Вашингтон Ироққа нақд доллар юборишни тўхтатиб қўйди ва хавфсизлик соҳасидаги ёрдам дастурларини музлатиб қўйди.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Оқ уй шу йўл билан Боғдодни Эронпараст гуруҳларга қарши чора кўришга мажбур қилмоқчи.

«Дональд Трамп маъмурияти Ироққа АҚШ доллари етказиб беришни тўхтатди ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни музлатди. Бундан мақсад — Боғдодга босим ўтказиш орқали Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи тузилмаларни тугатишдир», — дейилади мақолада.

Аниқлик киритилишича, 2003 йилдан бери Ироқнинг нефть савдосидан тушадиган даромадлари Нью-Йорк Федерал захира банкида сақланади. АҚШ ҳар йили ушбу мамлакатга тахминан 13 миллиард доллар нақд пул юборади.

Ҳозирда АҚШ Молия вазирлиги тахминан 500 миллион долларлик траншни блоклаб қўйди — бу Эрон атрофидаги можаро бошланганидан бери содир бўлган иккинчи шундай ҳолатдир. Шунингдек, аксилтеррор дастурлари ва ҳарбийларни ўқитишни молиялаштириш ҳам тўхтатилган. Чекловлар вақтинчалик, бироқ уларни бекор қилиш шартлари очиқланмаган.

Киритилди: 23:52 22.04.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!