Ла Лига навбатдаги тур доирасида бўлиб ўтган Реал Вальядолид ҳамда Реал жамоалари ўртасидаги ўйинда қизиқ ҳолат содир бўлди. Бу ҳолат VAR тизими билан боғлиқ бўлди.
Ўйиннинг 14-дақиқасида Серхи Гвардиола Тибо Куртуа дарвозасини ишғол этди. Аммо бош ҳакам Хесус Хиль Мансано VAR тизимига мурожаат қилиб, оффсайдни қайд этди ва голни бекор қилди. Орадан уч дақиқа ўтгач яна ўша Гвардиола гол урди. Аммо яна ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
Энг ажабланарлиси, интернетда янги сурат тарқалди. Унда кўриш мумкинки, Вальядолид ва Реал ўйини вақтида видеоассистентлар ўтирадиган хона бўм-бўш, чироқлар эса ўчирилган. Хўш, чиндан ҳам офсайд бормиди? Бўм-бўш VAR хонаси-чи...