«Манчестер Юнайтед» клуби Эрик тен Ҳагдан кейин Руд ван Нистелрой билан ҳам хайрлашадиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг «The Atlantic» нашри журналисти Лаури Ватвэлга таяниб хабар беришича, жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим Руд ван Нистелройни жуда ҳурмат қилишини, аммо у ўз ёрдамчилари билан ишлашга қарор қилганини маълум қилган.
Шу тариқа, тен Ҳагдан кейин «МЮ»ни вақтинчалик бошқарган Руд ван Нистелрой клуб билан хайрлашади. Унинг қўл остида жамоа 4 ўйинда 3 ғалабага эришди.
Маълумот учун, Аморим бугун, 11 ноябрдан Манчестер клубида иш бошлади.