Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Валюта курсининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири

Валюта курсининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири

📍Мамлакатда макроиқтисодий вазиятни тартибга солишда валюта курси асосий инструментлардан бири бўлиб, макроиқтисодий масалаларни ҳал этишда унинг роли кучайиб бормоқда.

💱Валюта курси муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, тўлов баланси ҳолати ва давлат бюджетининг кўрсаткичларига ҳамда мамлакат пул бозоридаги талаб ва таклиф шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади.

💱Бунда валюта курси режимининг қайси тури танлаб олингани алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистонда расман “эркин сузувчи” валюта курси режими амал қилади.

📈Ўзбекистон сўми курсининг шаклланишига мамлакатимиз ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф динамикаси, асосий савдо ҳамкор-давлатларда миллий валюта курсидаги ўзгаришлар ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг валюта курси бўйича кутилмалари муҳим таъсир кўрсатади.

📌Валюта курсининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини қуйидаги йўналишлар бўйича кўриб чиқиш мумкин.

1️⃣Ички нарх-наволар ва инфляцион кутилмаларга таъсири: 2022 йил якунлари бўйича аҳоли томонидан асосий истеъмол қилинадиган товарлар импорти қарийб 9,2 млрд долларни ташкил этиб, уларнинг жами импортдаги улуши 33 фоизга тўғри келди.

2️⃣Тўлов балансига таъсири: Валюта курсининг тушиши экспорт кўрсаткичларининг ошиши, импорт ҳажмларининг пасайиши ва ташқи қарз маблағларини жалб қилган хўжалик субъектларининг қарз юки ошишига олиб келади.

3️⃣Бюджет даромадларига таъсири: валюта курси ўзгариши ички нархлар даражасига таъсир қилиши орқали билвосита солиқлар (ҚҚС, акциз, сотувдан солиқлар ва б.) ҳажмини ўзгартиради.

4️⃣Ташқи қарзга хизмат кўрсатиш: Миллий валюта курсининг қадрсизланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг ошишига олиб келади.

Киритилди: 14:57 24.08.2023. Ўқилди: 3516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!