Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони ва ҳозирда мамлакатнинг Британиядаги элчиси лавозимида фаолият юритаётган Залужний бу ҳақда Шарқий Англиядаги ҳарбий-ўқув базасида украиналик ҳарбийлар билан учрашувда айтиб ўтди.
"Бизда фақат битта Украина бор. Уни биздан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Унутмангки, уруш кундан-кунга шафқатсиз бўлиб бормоқда. Уруш омон қолиш учун деярли ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Ўлимдан, душманнинг кўзига қарашдан қўрқмасликни ўрганинглар. Бир-бирингизни асранг ва доимо Украина ҳақида ўйланг", — дея фикр билдирди Залужний.