Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Вакцина ва лототерия: Ҳафтасига бир марта эмланган аҳолига 1 миллион доллар ажратилади

Вакцина ва лототерия: Ҳафтасига бир марта эмланган аҳолига 1 миллион доллар ажратилади

АҚШнинг Огайо штати аҳоли орасида вакцинацияни оммалаштириш мақсадида қимматбаҳо совғалар қўйилган акция уюштиради.

Шундай қилиб, вояга етган, эмланган аҳоли орасида 26 майдан ютуқ миқдори 1 млн доллар бўлган ҳафталик лоторея ўйналади. Акция 5 ҳафта давом этади. Унда вакцинанинг камида 1 доўасини қабул қилганлар иштирок этиши мумкин.

12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида эса шундай шартлар билан бошқача лоторея ўйналади, аммо 5 нафар ғолибнинг маҳаллий университетлардан бирида ўқишини Огайо штати тўлиқ қоплаб беради.

Жонс Хопкинс университети маълцмотларига кўра, АҚШда пандемия бошидан бери 32,8 млндан ортиқ одам вирус юқтириб олган, 583 647киши вафот этган. Мамлакат иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда. АҚШда 117,6 млн одам тўлиқ эмланиб улгурди.

Киритилди: 12:10 16.05.2021. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!