Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Вагнер” Украинадан кетиши мумкин

“Вагнер” Украинадан кетиши мумкин

“Вагнер” ташкилоти асосчиси Евгений Пригожин Украинадаги "хусусий армияси" фаолиятини қисқартириб, эътиборини яна Африкага қаратмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Россия хавфсизлик кучлари ва сиёсий тизими Пригожинга таҳдид сифатида қарайди. Ҳозир у Украинадаги урушга асирларни ёллаш "тақиқланганидан" кейин ишчи кучи ва ўқ-дорилар етишмовчилигига барҳам бериш учун курашмоқда.

Вагнерчилар бир неча ойлик жанглардан сўнг Бахмутни қўлга кирита олмади. Шу сабабли, олий қўмондонлик Россия президенти Владимир Путинда вагнерчиларнинг иқтидори борасида шубҳа уйғота олди. Bloomberg суҳбатдошларига кўра, колониялардаги маҳбусларни ёллаш ваколати охир-оқибат Россия Мудофаа вазирлигига ўтказилган. Манбалар, шунингдек, Пригожиннинг эркин қўйилгани Кремлни “хавотирга солгани”ни даъво қилмоқда.

"Ҳозирча “Вагнер” ёлланма аскарларининг Африкага ўтказилиши ҳақида маълумотлар йўқ", деб ёзади Bloomberg. Бироқ, журналистлар ҳафта бошида эълон қилинган хусусий армияларга ишга қабул қилиш тўғрисидаги эълонга эътибор қаратдилар, унда аризачилар олти ойга Украинага ва 9-14 ойга Африкага боришга таклиф қилинган. Нашрда бўш иш ўрни аниқ қаерда эълон қилингани кўрсатилмаган.

Пригожиннинг ўзи Bloomberg нашрига шундай изоҳ берди: "Bloomberg нима ҳақида хабар беришини билмайман, лекин улар бундан кейин нима қилишимиз кераклигини мендан кўра яхшироқ билишади. Мамлакатимиз бизга керак экан, биз Украина ҳудудида жанг қиламиз”.

Киритилди: 21:01 24.03.2023. Ўқилди: 4556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!