Солиқ қўмитасининг Yandex Go, MyTaxi, Uklon ва бошқа такси хизматлари тўловларини фискаллаштириш тўғрисидаги хабарида ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар чеклари учун кешбек бериш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинмаган.
Президентимизнинг ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чекларига 1% кешбек берилмайди.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқларда 135 млн сўм кешбек берилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.