Таъкидланишича, бунга об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашаётгани сабаб бўлмоқда.
Мазкур жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда.
Республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ва инверсия жараёни дастлабки прогнозларга кўра шу ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.