Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 12 апрель куни тахминан соат 19.00 да 23 ёшли Отабек М. таниши 18 ёшли Маҳмуджон Р.нинг 2.000.000 сўмли мобиль телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 моддаси (“Талончилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.