Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Ўзэнергоинспекция” истеъмолчиларни энергия ресурсларидан қонуний фойдаланишга ундайди

A A A
“Ўзэнергоинспекция” истеъмолчиларни энергия ресурсларидан қонуний фойдаланишга ундайди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда энергия русурсларидан ўғринча фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Ушбу назорат тадбирларидан ўтказишдан мақсад эса истеъмолчиларни ушбу манбалардан оқилона ва қонуний фойдаланишга ундашдир.

Яқинда Наманган вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Янги Наманган туманида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Т.И. ўзига қарашли ишлаб чиқариш цехининг 2 дона алюмин эритиш қозонларини тўғридан-тўғри газ тармоғига улаган ва қоидаларга зид равишда табиий газдан фойдаланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат сабабли давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 244 миллион сўм (162,7 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинган.

Навбатдаги аниқланган ҳолат АГТКШ фаолияти билан боғлиқ.

Инспекциянинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Оққўрғон туманида жойлашган “А.М.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси лицензиялаш талаб ва шартларига ҳамда технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётгани маълум бўлди.

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ табиий газ таъминотидан ажратилди, дейилади хабарда.

Киритилди: 15:42 27.05.2024. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!