Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ўзбекнефтгаз”нинг облигациялари “Йил битими” деб топилди

“Ўзбекнефтгаз”нинг облигациялари “Йил битими” деб топилди

Global Banking & Markets” халқаро ташкилоти ўтказган йиллик конференцияда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Лондон фонд биржасида 850 миллион долларлик облигациялари жойлаштирилиши “Йил битими” махсус мукофоти билан тақдирланди.

Компания мазкур эътирофга “GBM Awards: Central & Eastern Europe” ҳамда “Central Asia & Türkiye 2025” мукофотлари топшириш маросимида сазовор бўлди.

Тадбир чоғида “Standard Chartered”, “J.P. Morgan”, “Citibank” ва “Deutsche Bank AG” каби йирик банк ва молия институциялари “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти, унинг ривожланиш истиқболлари, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ҳамда трансформация жараёнларига юқори қизиқиш билдирдилар. Улар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истаги борлигини ҳам қайд этди.

Киритилди: 21:25 30.11.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!