Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Каромидин Гадоев бугун Малайзия пойтахтига етиб борди.
У шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 59 ёшда. Бухоро вилояти Кумушкент қишлоғида туғилган.
Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражасига эга. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.